Ўзини “ИИБ ходимиман” деб таништириб, фирибгарлик қилган шахс фош этилди
Тошкент туманида, 2017 йилнинг 30 январь куни Самарқанд вилоятида яшовчи, вақтинча ишсиз Ш.Н. майор унвони тақилган ИИИ дала машғулот кийимини кийган ҳолда фирибгарлик йўли билан, Зангиота туманида яшовчи, нафақаҳўр Н.Д.ни уйида ишончини суистеъмол қилиб, «ИИБ ходимиман, сизга Спарк ёки Нексия автоуловидан бирини номингизга расмийлаштириб бераман» – деб алдаб, ундан 15.000.000 сўм пулларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар тарқатди.
Шунингдек, 2017 йилнинг февраль ойи ўрталарида подполковник унвони тақилган ИИИ дала машғулот кийимини кийган ҳолда фирибгарлик йўли билан, Зангиота туманида яшовчи, нафақаҳўр Н.Д.ни уйида ишончини суистеъмол қилиб, ундан умумий нархи тахминан 15.000.000 сўм бўлган 1 жуфт тилла зираги ва 1 дона тилла занжирини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.
Ш.Н. ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021