Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёл ҳайвонот боғига 22 млн доллар хайрия қилди
Фото: ksta.de
АҚШ фуқароси Элизабет Райҳерт Германиянинг Кёльн шаҳри ҳайвонот боғига 22 млн доллар маблағни хайрия қилди. Бу ҳақда Koelner Stadt-Anzeiger газетаси хабар берган.
Райҳертлар оиласи Германиядан Қўшма Штатларга Иккинчи жаҳон урушидан сўнг кўчиб кетган. Нашр маълумотларига кўра, 2015 йилда Элизабет ҳайвонот боғи директорига хайрия ҳақида электрон мактуб йўллаган. Кейинчалик 93 ёшли Элизабет боғнинг банкдаги ҳисоб рақамига ҳар ойда 6 минг евродан пул ўтказиб турган.
Элизабетнинг тушунтиришича, ҳайвонот боғига маблағ юбориш ҳақидаги ғоя 1998 йилда вафот этган турмуш ўртоғи Арнульфга тегишли бўлган. Аёлнинг айтишича, Кёльн учун ҳайвонот боғи Кёльн ибодатхонаси каби машҳур жойдир. "Умид қиламанки, Кёльнга бу ёқади... Биз уни ҳеч қачон унутмаганмиз", - дея таъкидлаб ўтди аёл.
Мавзуга оид
13:28 / 01.11.2025
Тошкент кўчаларида чиябўри: У қаердан келиб қолди?
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025