Ўзбекистон | 12:26 / 01.09.2017
23535
2 дақиқада ўқилади

Фото: Олтинкўлда Мустақиллик байрами ўзгача шодиёналар билан ўтказилмоқда

Фото: KUN.UZ

Андижон вилояти Олтинкўл туманида Мустақиллик байрами ўзгача шодиёналар билан бўлиб ўтмоқда. 

Қутлуғ айём арафасида туман марказидаги “Олтин соҳил” истироҳат боғи қайта таъмирланиб, янги замонавий аттракционлар ўрнатилди. Оқтепа маҳалласида эса кўркам ва барча шароитларга эга 36-умумий мактаб биноси фойдаланишга топширилди.  Ҳудудларда кўплаб саноат обьектлари, спорт иншоотлари ишга тушди. Туман марказида олиб борилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари натижасида кўчалар ўзгача қиёфа касб этган. 

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Асосий байрам тантаналари ҳам ўзгача кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Байрамга  жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар, нуронийлар ташриф буюрдилар. Туман ҳокими Бахтимурод Каримов йиғилганларни мустақиллик байрами билан табриклади. Шундан сўнг туман бадиий жамоалари ҳамда ҳаваскор санъаткорлар томонидан тайёрланган театлаштирилган концерт дастури намойиш қилинди. Саҳна кўринишлари, қўшиқларда Ватанга бўлган муҳаббат, юртни улуғлаш туйғулари намоён бўлди. Халқ қўшиқлари, лапар ва аския базми йиғилганларда зўр кайфият уйғотди.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Туманнинг барча маҳалла ва гузарларида байрам шодиёнлари давом этмоқда. 

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид