21:20 / 02.09.2017
47296

Бокс, ЖЧ–2017: Яна ҳакамларнинг баҳсли қарорлари: Ҳасанбой Дўсматов финалда ютқазди

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашувлари бошланди.

Маълумки, вакилларимиздан тўрт нафар боксчи финалга йўл олган ва уларнинг ҳаммаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказишмоқда.

46–49 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги дастлабки жангда Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жоанис Аргилагосга 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бизни энди олдинда вакилларимиз иштирокидаги учта жанг кутиб турибди:

52 кг. Финал. 21:20:

Жасурбек ЛАТИПОВ (Ўзбекистон) - Йосбани ВЕИТИА (Куба)

56 кг. Финал. 21:40:

Қайрат Ералиев (Қозоғистон) - Дюк Раган (АҚШ)

60 кг. Финал. 22:00:

Лазаро Алварес Эстрада (Куба) - Софиан УМИҲА (Франция)

64 кг. Финал. 22:20:

Иқболжон ХОЛДОРОВ (Ўзбекистон) - Анди КРУЗ ГОМЕС (Куба)

69 кг. Финал. 22:40:

Шаҳрам ҒИЁСОВ (Ўзбекистон) - Рониэл ИГЛЕСИАС ГОМЕС (Куба)

75 кг. Финал. 23:00:

Абилхан Аманкул (Қозоғистон) - Олександр Хижняк (Украина)

81 кг. Финал. 23:20:

Хулио Ла Круз (Куба) - Жозеф Уард (Ирландия)

91 кг. Финал. 23:40:

Евгений Тишченко (Россия) - Эрисланди Савон (Куба)

91+ кг. Финал. 00:00:

Қамчибек ҚЎНҚАБАЕВ (Қозоғистон) - Маҳаммадрасул Мажидов (Озарбойжон)

Финал жангларида энг кўп вакил Кубадан иштирок этмоқда — 7 боксчи. Сўнгра Ўзбекистон вакиллари — 4 боксчи. Қозоғистон вакилларидан 3 киши финалга чиққан. АҚШ, Франция, Украина, Ирландия, Россия ва Озарбойжондан бир нафардан вакил олтин медал учун курашади.

Мавзу
Бокс. ЖЧ-2017

25 август куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида Бокс дунёсининг 2017 йилги энг нуфузли мусобақасига старт берилди. 25 августдан 2 сентябргача Ҳамбург шаҳри AIBA World Boxing Championship-2017 мусобақасига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси камсонли мамлакатлар сингари тўлиқ таркибда иштирок этади. 

Барчаси
Top