Уч сурат. Ўйиндан кейин карта ўйнаш кимга ярашади?
Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Хитой терма жамоасига қарши ўтказилган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан сўнг 1 сентябрь куни Тошкентга қайтиб келишган. Терма жамоа футболчилари билан бир самолётда келган йўловчилар ижтимоий тармоқларда жойлаётган суратлар ижтимоий тармоқларда муҳокамалар мавзусига айланди.
Бу суратларда Хитойдан мағлуб бўлган терма жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби аъзолари ҳеч нарса бўлмагандек самолёт бортида карта ўйнаб ўтиришганини кўриш мумкин.
Самолётда бўлган футбол ишқибозлардан бири карта ўйнаб ўтирган футболчилар суратига «Мана футболчиларимиз асл аҳволи», дея изоҳ берган.
Айни вақтда футбол мухлислари бир овоздан бу ҳолатни кескин қораламоқда.
Бу вақтда эса интернетда Тошкентга шу куни учган Жанубий Корея терма жамоаси самолётидан сурат пайдо бўлди. Унда кореяликлар мураббийлари самолёт бортида ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойга қарши ўйинини таҳлил қилиб кетаётгани кўринади.
Қуйидаги сурат эса Неймарнинг Инстаграмдаги саҳифасидан.
Унда ҳам бразилиялик футболчилар қарта ўйнашмоқда. Аммо уларга ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Чунки, улар майдондаги ишни қойиллатиб қўйишган ва навбатдаги рақибни ҳам мағлуб қилишганди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
-
Германияда банкир товуқлар ижараси билан шуғулланиш учун ишдан бўшади
Жаҳон | 23:24 / 31.03.2025
-
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар
Ўзбекистон | 23:19 / 31.03.2025
Мавзуга оид

07:00 / 12.11.2017
Марокаш ва Тунис ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди

16:40 / 10.11.2017
Буффон билан, аммо Ибрасиз. Италия Швецияга қарши

20:30 / 09.11.2017
Жаҳон чемпионатининг қолган иштирокчилари аниқланади. Жой 10та, даъвогарлар 20та

17:15 / 17.10.2017