Спорт | 17:15 / 17.10.2017
18469
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 саралаши, плей-оффга қуръаси. Италия Швецияга қарши ва бошқа жуфтликлар

Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг Европадаги плей-офф босқичи учун қуръа ташланади. 

Қуръадан олдин ФИФА 8та терма жамоани 2та саватчага ажратган эди. Биринчи саватчадан Италия, Хорватия, Швейцария ва Дания терма жамоалари жой олган бўлса, Шимолий Ирландия, Швеция, Ирландия ва Греция 2-саватчага жойлаштирилди.

Цюрих шаҳрида тележурналист Ванесса Ҳаппенказен ва афсонавий футболчи Фернандо Йерро томонидан ўтказилган қуръа натижалари қуйидагича бўлди:

Шимолий Ирландия - Швейцария
Хорватия - Греция
Дания - Ирландия
Швеция - Италия

Плей-офф баҳслари 9-11 ноябрь ҳамда 12-14 ноябрь кунларига режалаштирилган.

Мавзуга оид