Ўзбекистон | 10:41 / 04.09.2017
13423
3 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги 31 мактабнинг 2904 нафар 1-синф ўқувчисига "Президент совғаси" топширилди

Фото: KUN.UZ

2017 йил 2 сентябрь куни Тошкент тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 31 та умумий ўрта таълим мактабларида “Билимлар куни” тадбири “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Тадбирлар соат 8.00 да Давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. Тадбирларда жами 23823 нафар ўқувчи, 2904 нафар 1-синф, 504 нафар 10-синф ўқувчилари, 3320 нафар ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек  туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, туман прокуратураси, туман ИИБ ходимлари, маҳалла раислари, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари  иштирок этишди.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Тадбирларда 2904 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совға”си тақдим этилди. Шунингдек 504 нафар 10 синф ўқувчиларининг ҳар бирига конституция китоби совға қилинди. 502 нафар 10-синф ўқувчиларининг ота-оналарига 1 донадан гуллар тақдим этилди.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Тадбирдан сўнг барча синфларда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсия асосида “Мустақиллик” ва “Хотира” дарслари ўтилди.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Шу билан бир қаторда 2017 йилнинг май-август ойларида тумандаги “HI-TECH KABEL” МЧЖ томонидан капитал таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилган ва ўқувчилар билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Билимлар куни” тадбирида Халқ таълими вазири ўринбосари А.Саъдуллаев, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари С.Файзиева, туман ҳокими А.Шакиров, туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси А.Аризев, туман ИИБ бошлиғи Х.Қодиров ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири З.Товбоевлар иштирок этишди.

Фото: KUN.UZ

Мазкур мактабнинг юқори синф ўқувчилари учун Халқ таълими вазири ўринбосари А.Саъдуллаев томонидан “Мустақиллик” ва “Хотира” дарси юқори савияда ўтилди.

Мавзуга оид