Жамият | 19:03 / 05.09.2017
6854
1 дақиқада ўқилади

Чинозда фуқаронинг уйидан 1,5 кг марихуана топилди

Чиноз туманида, 16 август куни  ўтказилган “Қорадори-2017” тезкор тадбири давомида Чиноз шаҳрида яшовчи 1958 йилда туғилган Д.А.нинг уйи гумонланиб текширилганда, омборхонасидан 1 кг. 595,7 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИВ хабар берди. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.  

Терговни ИИБ олиб бормокда.

Мавзуга оид