Иқтисодиёт | 10:42 / 05.09.2017
33569
1 дақиқада ўқилади

Шерзод Шерматов: Курснинг кескин ўзгариши тарифларга таъсир қилмайди

Фото: Халқаро Пресс-клуб

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов курснинг кескин ўзгариши тарифларга қандай таъсир кўрсатиши борасида изоҳ берди.

“Содда қилиб айтсак: Телефон ва интернет хизматлари учун тўловлар танланган тариф режаси бўйича шу кунгача неча пул сўмда тўланган бўлса шунча тўланади. Курснинг бугунги кескин ўзгариши тарифларга таъсир қилмайди. (Албатта, биллинг тизимларини ўзгартиришга ва барча реклама материалларини ўзгартириб чиқишга бироз вақт талаб этилади, лекин бу тарифларга таъсир қилмайди.)”, - дея ёзган Шерматов Facebook’даги саҳифада.

Аввалроқ Марказий банк сўм девальвацияси бўйича расмий баёнот берганди.

Мавзуга оид