17:25 / 05.09.2017
10943

ЖЧ-2018 саралаши. Австралия ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди

Фото: ФИФА матбуот хизмати

Австралияда ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги тури доирасида илк учрашув бўлиб ўтди.

Мезбонлар гуруҳ аутсайдери Таиланд терма жамоаси устидан қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Таиландликлар ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида, кутилмаганда ҳисобни тенглаштирганди. Аммо Аарон Муй ижросида амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Метью Леки ғалаба тўпини киритди.

АВСТРАЛИЯ – ТАИЛАНД – 2:1

Голлар: Журич (69), Леки (86) – Анан (82)

Огоҳлантиришлар: Райт (38) – Ночаия (23) 

Ушбу ғалабадан сўнг, очколар сонини 19тага етказган Австралия терма жамоаси турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Лекин ўз навбатида, Саудия Арабистони терма жамоаси бугун Япония устидан ҳар қандай ҳисобда ғалаба қозонишса, тўплар нисбатига кўра, 2-ўринга кўтарилишлари ва жаҳон чемпионати йўлланмасини илиб кетишлари мумкин.

Саудия Арабистони – Япония учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 22.30да бошланади.

Top