Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Она янги туғилган чақалоғини кўчада ташлаб кетди
Юқоричирчиқ туманида она янги туғилган чақалоғини кўчада қолдириб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.
“Эркак жинсига мансуб чақалоқ туманнинг “Навоий” маҳалласи Остона кўчасида қолдирилган сумка ичида топилган”, - дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу қилмишни содир этган 44 ёшли аёл кишининг шахси аниқланган.
Маълумотларга кўра, мазкур туманда яшовчи М.С. фарзандини ўз уйида дунёга келтириб, икки кундан сўнг уни кўчадаги яшаш уйлари ёнида қолдириб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:34 / 15.01.2026
Хатирчида 6 ойлик чақалоқ отаси оғзига пайпоқ тиқиши оқибатида вафот этди
14:07 / 27.12.2025
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
22:23 / 06.10.2025
Тошкентда метро бекатида чақалоқ туғилди
18:46 / 29.09.2025