17:50 / 06.09.2017
5170

Рим Папасининг самолёти «Ирма» туфайли ўз йўналишини ўзгартирди

Фото: aciprensa.com

Рим Папаси Францискнинг Колумбияга йўл олаётган самолёти «Ирма» довули туфайли ўз йўналишини ўзгартирди. У айни дамда Кичик Антиль оролларига етган. Бу ҳақда Aciprensa хабар бермоқда.

Таъкидланишича, понтификнинг борти Тринидад ва Тобаго, шунингдек, Гренада ҳамда Барбадос ороллари устидан учиб ўтади. Бу довул траекториясидан четга чиқиш мақсадида амалга оширилади.

Аввалроқ «Ирма» довулида шамол тезлиги ақлбовар қилмас даражага етгани хабар берилганди. 

Top