"Ирма" довули 10 сентябрь, якшанба куни Флорида қирғоқларига етиб келди, сешанба кунига келиб эса тропик депрессиягача заифлашди. Шундай бўлса-да, табиий офатдан кўрилган зарар ўнлаб миллиард долларга баҳоланмоқда. Довул туфайли Флоридада табиий офат режими эълон қилинди, Майами маркази, штатнинг жанубий туманлари сув остида қолди. Флоридада 6 миллиондан ортиқ кишининг эвакуацияси ҳақида эълон қилинди, 3 миллиондан зиёд киши эса электр таъминотисиз қолди. Қуйида Флорида штатининг "Ирма" довулидан кейинги суратларидан иборат фотожамланма тақдим этилади.






















