Магистратура талабасининг ишлаши мумкинми ва унга қандай имтиёзлар бор?
САВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли KUN.UZ мутасаддилари. Менинг саволларим қуйидагилардан иборат: 1). Магистратура талабаси дарсдан бўш пайтда бирор жойда ишлаши мумкинми? 2). Модомики ишлаши мумкин бўлса, талаба қандай имтиёзларга эга бўлади?
Санжарбек Бектурдиев.
ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 249-моддасига кўра, ишлаб чиқаришда касбга доир таълим олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ёки таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 249-моддасига мувофиқ, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Саволга ҳуқуқшунос Умида Абдусаломова жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
Жаҳон | 19:45
-
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Жаҳон | 19:29
-
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
Жамият | 18:38
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
Мавзуга оид

18:38 / 13.08.2024
Магистратура бўйича мандат 20 августгача эълон қилиниши кутиляпти

15:31 / 05.04.2024
Магистратура босқичига чет тили сертификати талаби қўйилгани сабаб ОТМлар молиявий зарар кўрган – ҳисобот

18:26 / 29.08.2023
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

13:38 / 22.07.2023