Ўзбекистон | 18:38 / 13.08.2024
9546
1 дақиқада ўқилади

Магистратура бўйича мандат 20 августгача эълон қилиниши кутиляпти

2024/2025 йилида талабгорлар магистратура мутахассисликларига диплом балли ва чет тили сертификатлари асосида қабул қилинади.

2024/2025 ўқув йили учун магистратура мутахассисликлари учун қабул натижалари 20 августгача эълон қилинади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати ЎзАга маълум қилган. Янги тартибга кўра, 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун имтиҳон ўтказилмайди. Талабгорлар диплом бали ва чет тили сертификатлари асосида ўқишга қабул қилинади. Аввал диплом балл, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади.

Маълумот учун, магистратура босқичи учун аризалар 2024 йилнинг 1–30 июл кунлари magistr.edu.uz тизими орқали тўлдирилган. Рад этилган талабгорларга қўшимча муддат берди. Улар 6-8 август кунлари аризаларини қайта таҳрирлаш имкони берилган эди. 

Мавзуга оид