09:24 / 08.09.2017
6517

Зидан: ҳайдовчи-курьер бўлишим мумкин эди

Фото: Getty Images

«Реал» футбол клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан ўз мураббийлик услуби ҳақида гапириб ўтди, шунингдек, профессионал футбол бўлмаганда, ҳаётда нима билан шуғулланиши мумкинлиги ҳақида ҳазил қилди.

«Менинг мураббийлик услубим ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоам яхши футбол ўйнашини хоҳлайман. Сабаби менинг қўл остимда ажойиб футболчилар бор. Майдонда тўпни назорат қилиш ва унга рақибдан кўра кўпроқ эгалик қилишни истаймиз. Ҳаттоки «Барселона»га қарши ўйинларда ҳам.

Менинг кучли ва кучсиз томонларимга тўхталадиган бўлсак, мен сабрлиман, бироқ, шу билан бирга, жуда ғалати йигитман.

Профессионал футбол бўлмаганида ким бўлардим? Ҳайдовчи-курьер», - дея Зиданнинг сўзларини келтиради AS beIN Sport эфирига асосан.

Top