Спорт | 08:14 / 12.09.2017
16429
2 дақиқада ўқилади

Халқаро олимпия қўмитаси йирик можаро бўсағасида турибди

Фото: EPA

Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) этика бўйича комиссияси Бразилия ҳукуматига 2016 йилги ёзги Ўйинлар пойтахтини танлаш бўйича ўтказилаётган тергов ҳақидаги маълумотни тақдим этишни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бразилия прокуратураси мамлакат Миллий олимпия қўмитаси раиси (МОҚ) ва “Рио-2016” ташкилий қўмитаси раҳбари Карлос Артур Нузманни Рио-де-Жанейро Ўйинлар пойтахтига айланиши учун 2 млн доллар миқдорида пора берганликда гумонламоқда. Нузман коррупция бўйича иш юзасидан кўрсатмалар беришдан бош тортди, унинг адвокати эса МОҚ раҳбари айбловни тан олмаслиги ҳақида маълум қилди. Аввалроқ Нузманнинг уйи ва МОҚ қароргоҳида тинтувлар ўтказилди. Терговчиларнинг матбуот анжуманида маълум қилишича, амалдорнинг ХОҚ аъзоларини сотиб олиш ҳолати бўйича айбини тасдиқловчи далилларни топишган. Уларнинг фикрича, бунинг учун Виргин ороллари ва Антигуа ҳамда Барбудада жойлашган ҳисоб рақамларидан фойдаланилган.

ХОҚ Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (IAAF) президенти Ламин Диак Франция прокуратураси унинг ўғли у 2016 йилги Ўйинлар пойтахтини аниқлашда Рио-де-Жанейрога овоз бериши учун пора олганлигига доир далилларни тақдим этгач, Халқаро олимпия қўмитасидаги фахрий аъзоликдан маҳрум қилинганини тасдиқлади.

Мавзуга оид