Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Концерт-томоша фаолияти учун лицензияни қайта расмийлаштириш зарур эмас
Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2017 йилдаги 678-сон қарори билан “Ўзбекконцерт” ДМ марказий аппаратининг тузилмаси, унинг минтақавий бўлимларининг намунавий тузилмаси ҳамда давлат муассасасининг устави тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берган.
Ўзбекконцертнинг асосий вазифалари белгиланди:
• мамлакатимизда концерт-томоша ва гастроль фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
• концерт-томоша ва гастроль фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
• ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, бадиий юксак мусиқа асарлари, қўшиқлар ва видеоклипларнинг яратишни таъминлаш ва рағбатлантириш;
• миллий рақс ва хореография, опера санъати, ансамбль ва оркестрларнинг ўзбек миллий маданияти тараққиётидаги ўрнини янада ошириш, уларнинг ғоявий-бадиий йўналишларини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш;
• мамлакатимиз ҳудудида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Илгари "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан берилган концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар ва концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатномалар тегишли равишда ушбу лицензиялар ва рухсатномалар берилган муддатгача амал қилади ва қайта расмийлаштирилиши талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси “Ўзбекконцерт” ДМга қайта ташкил этилди.
Мавзуга оид
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
17:45 / 01.05.2026
Барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич мажбурий лицензияланади
12:54 / 14.03.2026