22:03 / 13.09.2017
15674

Дунёдаги энг тез гиперкар Франкфуртда намойиш этилди

Фото: Carmagazine.co.uk, Aspark

Япониянинг Aspark компанияси Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтаётган автосалонда Owl номли электр гиперкарни тақдим этди. У дунёдаги энг тез автомобиль бўлди, деб хабар қилмоқда Autonews.ru. 

Aspark муҳандислари сўнгги уч йилни ушбу электрокар устида ишлаш билан ўтказишди.  Қувурли каркас автомобиль асоси бўлиб хизмат қилади. Кузов композит материаллардан ясалган панеллар билан қопланган. Бундан ташқари, магнийдан ясалган жуда енгил дискларга эга бўлган. Унинг баландлиги бир метрдан баанд эмас. 

Электр мотор 1000 от кучидан ортиқ қувват билан таъминлай олади. Тортиш кучи барча ғилдиракка баробар тақсимланади. Aspark Owl жойидан 100 км/соат тезликка 2 сониядан ҳам камроқ вақт ичида эриша олади. Бироқ, ҳозирча, унинг энг юқори тезлиги маълум қилингани йўқ. 

Электр гиперкарни ишлаб чиқиш муддати ва бошқа тафсилотларига яқин орада ойдинлик киритилади. Японлар, дастлаб, трек автомобиль ишлаб чиқаради. 

Фото: Carmagazine.co.uk, Aspark  
Фото: Carmagazine.co.uk, Aspark  
Фото: Carmagazine.co.uk, Aspark  
Фото: Carmagazine.co.uk, Aspark  
Фото: Carmagazine.co.uk, Aspark  
Фото: Carmagazine.co.uk, Aspark  
Фото: Carmagazine.co.uk, Aspark  

 

Top