Жаҳон | 15:40 / 14.09.2017
7275
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги 8 мактабга портлаш таҳдиди ҳақида қўнғироқ келиб тушди 

Фото: РИА "Новости"

Москвадаги саккизта мактабга миналаштириш таҳдиди билан аноним қўнғироқлар бўлган. Бу ҳақда Россия пойтахти тезкор хизматларидаги манба хабар берди.

«Марказий, Ғарбий, Шарқий ва Жанубий маъмурий округлардаги саккизта мактабга таҳдидли қўнғироқлар амалга оширилган», - дея манба сўзларини келтиради РИА Новости.

Кеча Москвадаги савдо марказлари, олий ўқув юртлари ва вокзаллардан 20 мингдан ортиқ киши портлаш хавфи ҳақидаги хабарлардан сўнг эвакуация қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид