20 йиллик тарихга якун ясалди: Cassini зонди ўз миссиясини якунлади

Фото: NASA / JPL-Caltech
20 йил аввал Сатурнга жўнатилган Cassini зонди Ерга охирги сигнални жўнатиб, ўзининг миссиясини якунлади. Коинот қурилмаси Сатурн атмосферасига киргач, 2 дақиқа ичида ёниб кетди.
NASA коинот агентлиги мутахассисларининг айтишича, зонд билан алоқа Тошкент вақти билан соат 16:56да йўқолган ва зонд бундан 45 сония ўтгач мавжуд бўлишдан тўхтаган. Олимлар Cassini Сатурн атмосферасига кириш пайтида йиққан маълумотлар Қуёш тизими яралишининг баъзи сирларини ва сайёранинг ҳалқалари материяси унинг атмосферасининг юқори қатламларида қандай қилиб ёмғирга айланишини билишга имкон беришига умид қилишмоқда.
NASA зонднинг охирги дақиқаларини жонли эфирда намойиш қилди.
Cassini зонди NASA’нинг энг қиммат лойиҳаларидан бири саналади. Уни яратишда нафақат америкаликлар, балки Европа коинот агентлиги ва Италиянинг ASI коинот бошқармаси мутахассислари иштирок этишган.
Қурилма коинотга 1997 йил октябрда учирилган. Унинг асосий вазифаси Сатурн, унинг ҳалқалари ва йўлдошлари ҳақида маълумот йиғишдан иборат бўлган.
NASA мутахассислари қурилмани Сатурн йўлдошлари билан тўқнашувидан қочиш мақсадида йўқ қилишга қарор қилишган.
“Биз зондимиз олисдаги сайёра орбитасида 13 йил бенуқсон, минимум муаммолар билан ишлаганидан фархланамиз. Бу вақт ичида у 500 мингдан кўпроқ сурат олган, Титан ёнидан 160 марта учиб ўтган ва Ерга 635 гигабайт маълумот жўнатган. Cassini ўтган асрнинг 80-йилларида лойиҳаланиб, ўша замонлардаги технологиялар негизида қурилгани ҳисобга олинса, бу фантастик катта миқдордаги ахборотдир”, деб айтган Cassini миссияси раҳбари Эрл Мейз.
Cassini мавжудлигининг охирги лаҳзалари муҳандисларга коинотда ҳаёт изларини қидириш бўйича навбатдаги миссияни тайёрлашда ёрдам беради. 2020 йилнинг иккинчи ярмида коинотга “Европа-Клипер” зонди жўнатилади ва у Юпитер йўлдоши Европада ҳаётни қидириш билан шуғулланади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Далиллар барча терактлар Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилганини кўрсатмоқда». Бастрикин — Курск ва Брянск областларидаги портлашлар ҳақида
Жаҳон | 20:04
-
iHamkor стартаплар учун бизнес маълумотларидан бепул фойдаланиш дастурини ишга туширмоқда
Жамият | 20:00
-
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47
-
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди
Жаҳон | 18:19
Мавзуга оид

19:53 / 26.11.2024
NASA Сатурн йўлдошига ўз миссиясини учиради

09:41 / 23.11.2020
Декабрда 800 йил ичида биринчи марта юз берадиган ноёб астрономик ҳодиса кузатилади

20:51 / 08.10.2019
Сатурн сайёраси йўлдошлари сони бўйича рекордчига айланди

14:26 / 30.01.2019