Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентлар Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
Фото: KUN.UZ
Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ"да 15-17 сентябрь кунлари Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ташкил этилди.
KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев кўргазмага ташриф буюриб, экспозициялар билан танишишди.
Мазкур кўргазмада Қозоғистоннинг автомобилсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа тармоқларда фаолият кўрсатаётган етакчи компанияларининг маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Мавзуга оид
10:46 / 13.10.2025
Ўзбекистон Осакадаги бутунжаҳон кўргазмасида олтин медални олди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025