Жамият | 14:23 / 25.02.2026
2755
2 дақиқада ўқилади

Украинадаги урушнинг 4 йиллиги муносабати билан Тошкентда кўргазма очилди

24 февраль куни Украинага қарши тажовузнинг бошланганига 4 йил тўлди. Шу муносабат билан «Илҳом» театрида украиналик иллюстраторларнинг «Кўк-сариқ» номли кўргазмаси очилди. Унда ушбу давлат маданий рамзлари, эътиборга молик тарихий воқеалар гавдалантирилган. Кўргазма 25-28 февраль кунлари омма учун очиқ бўлади.

Фото: Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги элчихонаси

Ушбу кўргазманинг очилиш маросими 24 февраль куни «Илҳом» театрида ўтказилди ва маданий тадбир ташкилотчилари сифатида Европа иттифоқининг, Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари нутқ сўзлашди.

Муаллифларга кўра, «Кўк-сариқ» кўргазмасидаги экспонатлар Украина маданий размлари, ушбу мамлакатдаги сўнгги ижтимоий ҳодисалар, тарихий воқеалар ва украин анъаналаридан гапиради.

Бу жиҳатлар украиналиклар учун яхши таниш бўлса-да, хорижда кўп ҳолларда етарлича маълум эмасди. Замонавий визуал санъат орқали лойиҳа Украинанинг гўзаллиги, бойлиги ва ўзига хослигини намоён этди, мамлакатнинг миллий ўзига хослиги ва маданий меросини кенг жамоатчиликка тақдим қилинди”,- дейди Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар.

Кўргазма очилишида Антон Птушкиннинг “Биз, уй ҳайвонларимиз ва уруш” номли ҳужжатли фильми ҳам намойиш қилинди. Фильмда урушдан жабр кўрган ҳайвонларни қутқариш учун ҳаётини хавф остига қўйган аскарлар ва кўнгилли украиналиклар, хорижликлар тасвирланган.

Кўргазма очилиши арафасида Ўзбекистондаги Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг элчилари бошқа европалик ҳамкорлар билан биргаликда қўшма видеомурожаат билан чиқиш қилиб, Россия ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган юзлаб болалар хотирасини ёд этишди.

Европа Иттифоқи Украинага сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва дипломатик жиҳатдан энг йирик кўмакни бермоқда. Биз адолатли ва барқарор тинчликка олиб борувчи ҳар қандай ишончли йўлни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар қадамда Украина биланмиз ва Европа Иттифоқи тимсолида сиз доимо ишончли, барқарор ҳамкорни топасиз”, - деди элчи Тойво Клаар.

Шоҳрух Мажидов
Тайёрлаган Шоҳрух Мажидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид