Головкин ва Альварес жанги якунланди
16 сентябрь оқшомида (Тошкент вақти билан 17 сентябрь куни тонги) АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган машҳур T-Mobile аренада профессионал бокс бўйича йилнинг муҳим жангларидан бири бўлиб ўтди. WBA, WBC, IBF ва IBO йўналишларида жаҳон чемпиони, шу вақтга қадар ҳеч бир жангида мағлуб бўлмаган қозоғистонлик Геннадий Головкин The Ring версияси бўйича вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли боксчиси ҳисобланган мексикалик Сауль Канело Альваресга қарши рингга кўтарилди.
Ўртага WBC, WBA, IBF ва IBO камарлари тикилган ушбу жанг 12 раунд давом этди. Ҳакамлар қарорига кўра, жанг дуранг билан якунланди — 118-110 (Альварес), 115-113 (Головкин) ва 114-114.
Натижада Головкин камарларни ўзида сақлаб қолди.







Альварес ўз фаолиятида шу вақтгача 51 жанг ўтказиб, 49 ғалаба (34 нокаут) бир дуранг ва бир мағлубият (Флойд Мейвезердан) қайд этган.
34 ёшли қозоғистонлик боксчи ҳисобида жами 37та ғалаба бор (улардан 33таси нокаут билан). У ҳамон енгилмас боксчи бўлиб қолмоқда.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Жамият | 14:39
-
AI марказига айланмоқчи бўлган БАА, Путиндан хафа бўлмаган Трамп ва Ғазо бўйича режа – кун дайжести
Жаҳон | 14:29
-
«Чегарада ҳарбий истеҳком қурдик» – Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик жазога тортилди
Жаҳон | 14:19
-
Мединский Украина билан тўғридан тўғри музокаралардаги вазифани айтди
Жаҳон | 14:09
Мавзуга оид

08:22 / 26.05.2021
Геннадий Головкиннинг бокс қўлқопи 55 миллион тенгега сотилди

10:59 / 06.10.2019
Геннадий Головкин яна жаҳон чемпиони бўлди

16:30 / 01.10.2019
Мадримов шу ҳафтада Нью-Йоркдаги бокс оқшомининг асосий рингида жанг қилади

11:30 / 09.06.2019