Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда портлаш рўй берди
Покистон шимоли-ғарбидаги Қабилалар федерал бошқармаси ҳудудида масофадан туриб бошқарилувчи портловчи қурилма ҳаракатга келиши натижасида камида беш киши ҳалок бўлди, улардан бири амалдор. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар тарқатди.
Ҳодиса якшанба кунининг биринчи ярмида Баджаур агентлиги ҳудудидаги Навагай туманида рўй берган. Маъмурият вакиллари маълумотига кўра, бомба йўл четида портлаган.
Хавфсизлик хизмати ходимлари ҳудудни ўраб олишган ва террорчиларни қидиришни бошлашган. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Қабилалар яшовчи бу ҳудуд Афғонистон билан чегарадош ҳисобланиб, Покистоннинг энг беқарор ҳудуди ҳисобланади. Март ойида Покистон ҳукумати "Қабилалар ҳудуди"ни Хайбер-Пахтунхва вилояти билан бирлаштириш ҳақида қарор қабул қилганди.
Мавзуга оид
14:52 / 19.02.2026
Париждаги сўл партия офиси портлаш таҳдидидан сўнг эвакуация қилинди
09:58 / 12.02.2026
Андижонда кўп қаватли уйда газ портлади
14:27 / 11.02.2026
Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа қайд этди
21:19 / 07.02.2026