Жаҳон | 22:20 / 17.09.2017
5406
1 дақиқада ўқилади

Туркияда сайёҳлар автобуси жарга қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Фото: Hurriyet

Туркиянинг Анталья вилоятида сайёҳлар автобуси 50 метрлик баландликдан жарга қулаб кетди, деб хабар бермоқда Hurriyet нашри. Нашр маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 26 киши жароҳатланган. 

Dogan нашрининг маълум қилишича, ЙТҲ 17 сентябрь соат 11 ларда юз берган. Хусусий компанияга тегишли бўлган автобус ҳайдовчиси Манавгатадан Адрасан қишлоғига туркиялик сайёҳларни олиб кетаётганда бошқарувни қўлдан чиқариб, жарликка қулаган. 

Воқеа жойида шифокорлар, қутқарувчилар ва полиция иш олиб борган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид