Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва президенти Россия ва Беларусь устидан БМТ бош котибига шикоят қилди
Фото: ТАСС
Литва президенти Даля Грибаускайте БМТ бош котиби Антониу Гутерришга Россия ва Беларуснинг «Запад-2017» қўшма машқлари бўйича шикоят билан мурожаат қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Президентнинг маълум қилишича, машқлар давомида НАТО давлатлари билан ҳақиқий ихтилоф моделлаштирилади. Бундан ташқари, Литва раҳбари машқлар сценарийси, уларнинг кўламини танқид остига олди.
Шунингдек, Грибаускайте БМТни халқаро ҳуқуқнинг бузилишига тезкор муносабат билдирмаслик ва «ўз миссиясини тўла ҳажмда бажармаётганликда» айблади.
14 сентябрь куни Россия ва Беларусда «Запад-2017» машқлари бошлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
20:31 / 19.02.2026
Ўзбекистон Россияга узум етказиб бериш бўйича Хитойни ортда қолдирди
14:31 / 19.02.2026