Жаҳон | 10:39 / 18.09.2017
7911
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Трампдан миннатдор

Фото: AP

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ раҳбари Дональд Трампга миннатдорчилик билдирди. Қайд этилишича, бунга Трампнинг Венесуэла ҳукумати ва мамлакат мухолифати ўртасидаги мулоқотни қўллаб-қувватлагани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда El Nacional.

«Мен президент Дональд Трампга миллий мулоқотни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман», - деди Мадуро давлат телевидениеси эфирида.

Шунингдек, у мамлакатдаги сиёсий мулоқотнинг халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиши муҳим эканини таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ Мадуро мухолифат билан музокараларни муваффақиятли, деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид