Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Андре Уорд фаолиятини якунлади
Бокс бўйича ярим оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони, америкалик Андре Уорд фаолиятини якунлашини маълум қилди.
"Бугун боксни тарк этаётиб, буни чўққида туриб қилмоқдаман ва бу ҳамиша орзуим бўлган. Тушунтириб қўймоқчиман, мен организмим бу спортнинг қатъий режимига бошқа бардош бера олмаётгани сабабли кетмоқдаман ва шу туфайли менда бошқа жанг қилишга иштиёқ йўқ. Агар мен боримни бера олмасам, унда бошқа жанг қилмаслигим керак", деб айтган Уорд.
Уорд фаолияти давомида 32 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ютган. У охирги икки жангини Сергей Ковалёвга қарши ўтказиб, иккаловида ҳам ғолиб бўлган.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026