Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook’да “Чилонзор” номли гуруҳ ташкил этилди, туман ҳокими мурожаат билан чиқди
Фото: Facebook/Chilonzor
Facebook ижтимоий тармоғида “Чилонзор” номли гуруҳ очилди. Чилонзор тумани ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг гуруҳдаги мурожаатида айтилишича, бундай гуруҳнинг ташкил этилиши аҳолининг умумий манфаатларига хизмат қилади ва туманда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг манфаати учун ишлашга имкон беради.
“Сизларнинг барчангиз бошидан кўрсатган хайрихоҳлик, яратилган гуруҳ амалда давлат раҳбарияти томонидан аҳоли билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлашга асосланган давлат органлари ишига янги ёндошув самарадорлигини тасдиқлайди. Ахборотнинг очиқлиги - муваффақиятли жамиятни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан биридир”, - дейилади ҳоким мурожаатида.
Қайд этилишича, ҳокимият бу гуруҳда олиб борилаётган ишларни ёритиб, ҳар ҳафта фуқароларни қийнаётган масалалар бўйича маълумот бериб боради.
“Йўл инфратузилмаси, болалар майдончалари, УЖМШнинг иши, кўкаламзорлаштириш, чиқиндиларни олиб чиқиш ва бошқа кўплаб масалалар - биз улар билан ҳар куни шуғулланмоқдамиз ва келгуси 2 йил учун бизда аниқ ҳаракатлар режаси бор - барчангиз илк натижаларни кўришингиз мумкин ва сизни ишонтириб айтишим мумкинки, режали иш доимий тарзда олиб борилади”, - дейилади Д.Ҳидоятовнинг мурожаатида.
“Натижа ўзимизга боғлиқ - биз ҳаммамиз тоза, қулай ва обод туманда яшашни истаймиз ва бунинг учун биргаликда ҳаракат қилиш талаб этилади”, - дейилади мурожаатда.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
20:50 / 10.07.2025