Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
Адвокат Марк Цукерберг Facebook асосчиси Марк Цукерберг раҳбарлик қиладиган Meta компаниясини судга берди.
Индиана штатининг банкротлик ишлари бўйича адвокати Марк Цукерберг Meta компаниясига қарши судга даъво аризаси киритди. Бунга унинг Facebook’даги бизнес-аккаунти мунтазам равишда блокланиши сабаб бўлди, деб хабар берди VC.
Қайд қилинишича, ижтимоий тармоқнинг модерация тизими буни ўзини компания бош директори - даъвогарнинг фамилиядоши сифатида кўрсатишга уриниш деб ҳисоблаган.
Сўнгги саккиз йил ичида адвокатнинг тижорат саҳифаси беш марта блокланган. Цукерберг Facebook саҳифасидан ўз хизматларини реклама қилиш ва мижозлар билан мулоқот қилиш учун фойдаланади. Шу билан бирга, профилида Meta раҳбарининг фотосуратлари йўқ.
34 йиллик тажрибага эга адвокат даъво аризасида таъкидлашича, у юридик амалиётни Meta’нинг ҳозирги раҳбари «атиги уч ёшда» бўлганида бошлаган. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, блоклашлар туфайли компанияни ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш учун сарфланган 11 минг доллардан ортиқ маблағни йўқотган. Аккаунт музлатилган даврлари учун пуллар унга қайтарилмаган.
Даъвогарнинг маълум қилишича, у 2017 йилдан буён бир неча бор Facebook қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилган, бироқ муаммо ҳал этилмаган ва суд жараёни бошланган.
Адвокат Марк Цукерберг исм-шарифи туфайли мунтазам равишда ноқулайликларга дуч келишини айтади. Бу ресторанларда столларни банд қилиш, мижозларга қўнғироқ қилиш ва оммавий чиқишларга тааллуқли.
Дунёга машҳур 41 ёшли Марк Цукерберг - америкалик медиа магнат, интернет тадбиркори ва хайриячи. Meta компаниясининг (Facebook ва Instagram эгаси) ҳаммуассиси сифатида танилган ва унинг раиси, бош ижрочи директори ва назорат қилувчи акциядори ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
21:51 / 10.07.2026