Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Ироқ Курдистонига таҳдид қилди
Ироқ Курдистонидаги мустақиллик бўйича референдумни қўллаб-қувватлаган Исроил қўшни давлатлар томонидан блокада амалга ошириладиган бўлса, унга ёрдам бера олмайди, дея маълум қилди Туркия президенти Тоййиб Эрдўған сешанба куни.
Референдум душанба куни бўлиб ўтди. 9 фоиз бюллетенлар ҳисоб-китобига кўра, 93 фоиз иштирокчилар минтақанинг мустақиллиги учун овоз беришган. Расмий якунлар пайшанба куни эълон қилинади.
"Референдумни ким қўллаб-қувватлади, ким натижаларни тан олмоқда? Биргина Исроил. Хўш, нима қилибди? Косовони ўнлаб давлатлар тан олди, бироқ у ҳалигача давлат бўла олгани йўқ. Исроилнинг тан олиши нима беради? Референдум ўтказиш билан иш ҳал бўлади, деб ўйлайсизларми? Биз санкцияларни жорий этишни бошлашимиз билан, нефть жўмрагини бураб қўйишимиз билан – ҳаммаси тугайди. Барча даромадлар тўхтайди. Шимолий Ироққа юк машиналари қатнашни бас қилса, у ерда истеъмол қилиш учун яроқли ҳеч нарса қолмайди. Исроил уларга ниманидир қандай етказиб беради? Марҳамат, уриниб кўрсин", - деди Эрдўған Анқарадаги олий ўқув юртлари ўқитувчилари олдида чиқиш қилиб.
Аввалроқ Эрдўған курдлар мустақиллигига нефть бўйича чекловлар билан жавоб қайтармоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:08 / 19.10.2019
ОАВ АҚШ ва Туркиянинг Сурия бўйича музокараларидаги бош масалани эълон қилди
15:18 / 17.10.2019
«Аҳмоқлик қилманг!» — Трампнинг Эрдўғанга ёзган огоҳлантириш хати ошкор бўлди
18:35 / 15.10.2019
Фото: Шавкат Мирзиёев ва Эрдўған Бокудаги норасмий учрашувда
13:24 / 15.10.2019