Жаҳон | 09:42 / 26.09.2017
7012
1 дақиқада ўқилади

Хавфсизлик кенгашида Мьянмадаги вазият муҳокама қилинади

Фото: AFP

БМТ Хавфсизлик кенгаши 28 сентябрь куни Мьянмадаги вазиятни муҳокама қилиш учун мажлис ўтказади. У ерда юз минглаб кишиларни қўшни Бангладешга қочишга мажубр қилган зўравонликлар давом этмоқда, деб хабар қилмоқда AFP агентлиги дипломатик доиралардаги манбаларга таянган ҳолда. 

Эшитувларни ўтказиш ташаббусини 7 давлат илгари сурган, улар орасида АҚШ ва Франция ҳам бор. Мажлис чоғида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳисоботини тақдим этади. 

13 сентябрь куни БМТ ХК Мьянмадаги вазият бўйича ёпиқ мажлис ўтказган ҳамда минтақада зўравонликларни қоралаб, уни тўхтатишга чақирган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид