Light | 23:06 / 27.09.2017
36858
2 дақиқада ўқилади

Дунёда энг кўп сайёҳ ташриф буюрувчи шаҳар қайси экани аниқланди

Фото:РИА Новости / Виталий Аньков

MasterCard компанияси мижозларнинг халқаро транзакцияларини таҳлил қилиб, энг кўп сайёҳ ташриф буюрадиган шаҳар қайси эканини аниқлади.

Компания мутахассислари 132 та йирик шаҳарнинг ўтган йилги натижаларини ўрганиб, сайёҳлар сони бўйича Бангкок етакчи экани ҳақидаги хулосага келишган. 2016 йилда Тайланд пойтахтида 19,41 млн киши тўхтаган. 

Рўйхатда 2-ўрин Лондонга насиб қилган, бу ерга 19,04 млн хорижлик сайёҳ келган. Етакчи учталикни Париж якунламоқда. Франция пойтахтига ўтган йили 15,45 млн сайёҳ келган.

Энг машҳур шаҳарлар рўйхатининг юқори ўнталигидан Дубай, Сингапур, Нью-Йорк, Сеул, Куала-Лумпур, Токио ва Истанбул ҳам ўрин олган.

2017 йилда сайёҳлар сони ошиши бўйича етакчи Токио (12,2%), аутсайдерлар эса Сеул (0,4%) ва Нью-Йорк (-2,4%) бўлиши кутилмоқда. 

Таъкидланишича, Истанбул ва Прагага келганлар кафе ва ресторанларга кўпроқ пул ишлатишар экан. Сеул ва Лондон сайёҳлар шопинг учун сарфлаган маблағлар бўйича етакчи бўлмоқда.   

Париж ва Миланни кўрмоқчи бўлганлар, одатда, барчадан кўра кўпроқ меҳмонхона ва хостелларга пул тўлайдилар.

Мавзуга оид