Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:25 / 27.09.2017
5949
1 дақиқада ўқилади
Колумбияда энг йирик жиноий тўдалардан бирининг қарийб 30 аъзоси қўлга тушди
Фото: AP
Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантоснинг маълум қилишича, мамлакатдаги энг йирик жиноий тўдалардан бири – «Кўрфаз клани»нинг 28 аъзоси қўлга олинди.
Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида хабар берган.
«Колумбия полициясини «Кўрфаз клани»га қарши «Одиссея» амалиёти натижалари билан табриклайман: 28 киши қўлга олинди. Биз жиноятчилик билан курашда олдинга қараб кетаяпмиз», - дея ёзди у.
Аввалроқ Колумбия президенти Венесуэлага ҳарбий йўл билан бостириб кириш қўллаб-қувватланмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш