Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман. Анчелотти ишдан бўшатилди
Фото: Бавария матбуот хизмати
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси мураббийсиз қолди. Клуб расмий сайтда Карло Анчелотти истеъфога чиқарилгани маълум қилинди.
Бугун клуб раҳбарияти шошилинч йиғилиш ўтказиб, Карло Анчелотти масаласини муҳокама қилди.
Анчелотти 2016 йил ёзидан буён «Бавария»ни бошқариб келаётганди. Унинг жамоа билан шартномаси муддати 2018/19 йилги мавсумгача эди.
58 ёшли мураббий «Бавария» билан Германия чемпиони бўлди (2016/17 йилги мавсум) ва икки марта Германия Суперкубогини қўлга киритди.
Эндиликда шу вақтгача унга ёрдамчилик қилиб келган Вилли Саньол вақтинча бош мураббий вазифасини бажаради.

Мавзуга оид
09:55 / 12.04.2026
Ямалда – юбилей, «Бавария»да – рекорд, Шомуродовда – дубл. Кун ўйинлари
07:51 / 08.04.2026
«Реал» Мадридда ютқазди, «Арсенал» ғалаба билан қайтди. Кун ўйинлари
10:19 / 19.03.2026
ЕЧЛда чоракфинал жуфтликлари маълум бўлди
07:22 / 19.03.2026