ЕЧЛ яримфинали доирасида Парижда «ПСЖ» ва «Бавария» клублари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда 9 та гол урилди. Sports.ru портали таҳлилчилари Вадим Лукомский ва Артём Денисов бунчалик кўп гол қаердан келганини кўриб чиқишди.

«ПСЖ» – «Бавария» 5:4
Голлар: Кейн, 17 – пеналти (0:1). Кварацхелия, 24 (1:1). Жоау Невеш, 33 (2:1). Олисе, 41 (2:2). Дембеле, 45+5 – пеналти (3:2). Кварацхелия, 56 (4:2). Дембеле, 58 (5:2). Упамекано, 65 (5:3). Диас, 68 (5:4)
«ПСЖ»: Сафонов, Маркиниос, Пачо, Нуну Мендеш (Эрнандез, 84), Ҳакими, Витиня, Жоау Невеш, Заир-Эмери (Руис, 64), Кварацхелия (Маюлу, 84), Дуэ (Барколя, 70), Дембеле
«Бавария»: Нойер, Упамекано, Та, Дэйвис (Лаймер, 46), Станишич, Киммиҳ, Павлович (Жексон, 90+3), Мусиала (Горецка, 79), Диас, Олисе, Кейн
Огоҳлантиришлар: Маркиниос, 12. Руис, 77. Ҳакими, 80

Ажойиб реализация: Хвича – асосий мастер

Жамоаларнинг жуда юқори статистика намойиш этишди: «ПСЖ»да xG – 1,89, «Бавария»да – 2,52. Икки жамоага жами 4,5 xG – бу кўп, аммо амалдаги голлар янада кўпроқ бўлди.

Янада ёрқинроқ факт: «ПСЖ» дарвоза соҳаси томон беш бор зарба йўллади. Барча зарбалар голга айланди. Opta хабарига кўра, ЕЧЛ плей-оффида дарвозабон ўйинда бирорта сейв амалга оширмасдан бешта гол ўтказиб юборган ҳолат 2000 йилда кузатилган: чоракфиналда «Челси» дарвозабони Эд де Гуй «Барселона»га қарши ўйинда шундай статистика қайд этган. Бу Мануэл Нойер учун жуда ёмон оқшомга айланди, лекин уни ўтказилган голларда айблаш ҳам қийин, унинг тўпни олдинга узатишдаги ноаниқ ҳаракатлари кўпроқ ҳайрон қолдирди.

Хвича Кварацхелия шу оқшом Нойер учун даҳшатли тушга айланди. Гуржистонлик вингер икки бор зарба бериб, икки гол урди. Айниқса биринчи гол чиройли чиқди: у Йосип Станишичнинг ортида очилиб, Дезире Дуэнинг пасини қабул қилди ва тўпни ўнгга олиб ўтиб, олис бурчакка идеал зарба йўллади – тўп устунга теккан ҳолда дарвоза тўрига кириб кетди.

Хвича плей-оффда барча рақибларга даҳшат солмоқда: у деярли ҳар ўйинда голли ҳаракат амалга оширмоқда (7+2) – фақат «Монако» ўтиш ўйинидаги жавоб ўйинида ундан жабр кўрмаган.