Жаҳон | 23:48 / 29.09.2017
12422
1 дақиқада ўқилади

Стратосферага учирилган шар Ерни 30 км баландликдан тасвирга олди

Интернетда Ер сиртининг 30 км баландликдан олинган ҳаваскорлик видеоси пайдо бўлди.

Британиянинг Mirror нашри хабар беришича, денверлик (АҚШ, Колорадо штати) стратосферага ичида гелий бўлган метеорологик зондни учирган ва унга GoPro камераси ҳамда GPS-трекерни маҳкамлаб қўйган. 30 км баландликда зонд бўлакланиб кетган ва шундан кейин тасвирга олиш якунланган.

Метеорологик шарлар (зондлар) одатда об-ҳаво прогнозини тузиш ҳамда ҳарбий мақсадларда қўлланади. Уларга ҳаво босими, ҳарорат, намлик ва шамол тезлигини қайд қилувчи турли қурилмалар маҳкамланади. Бундай қурилмалар 40 км гача баландликка уча олади, бироқ уларнинг конструкцияси кучли босимга дош беролмай, ҳавода қисмларга бўлакланиб кетади.

Мавзуга оид