21:23 / 27.08.2021
49001

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон байроғи стратосферага учирилди

Kun.uz'нинг “Оптимист” рукни қаҳрамони Зиёдулла Бутахонов бошчилигидаги бир гуруҳ ёшлар мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон байроғини стратосферага учирди. Стратостатга уланган камера парвоздан лавҳалар узатди.

Инновацион ривожланиш вазирлигида илм-фан ютуқлари ва инновацияларнинг амалиётга жорий қилиниши бўйича тадбир ташкил этилди.

Унда Kun.uz'нинг “Оптимист” рукни қаҳрамонларидан бири Зиёдулла Бутахонов бошчилигидаги бир гуруҳ ёшлар мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон байроғини стратосферага учирди.

“Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан стратосферага стратостат учиряпмиз. Ёшлар кунида президентимизга Ўзбекистон байроғини космосга учирамиз деб ваъда бергандик. Парвоз учун Инновацион ривожланиш вазирлигида ясаган мини спутнигимиздан фойдаландик”, – деди ёш робототехник Зиёдулла Бутахонов.

 

Лойиҳа ташкилотчилари Kun.uz'га стратосферадан суратга олинган кадрларни тақдим этди. Маълум қилинишича, стратостат 46 минг метр баландликка кўтарилган.

Мавзу
“Оптимист” рукни
Kun.uz тенгдошларидан ғайрат-шижоати ва креативлиги билан ажралиб турадиган ёшлар ҳақида туркум кўрсатувлар бериб бормоқда.
Барчаси
Top