Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия Шимолий Корея элчисини ҳайдаб юбормоқчи
Фото: (flickr/italyun)
Италия Ташқи ишлар вазири Анжелино Альфано La Repubblica газетасига берган интервьюсида ҳукумат КХДР элчисини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилгани ҳақида айтди.
«Биз жиддий қарор қабул қилдик — Шимолий Корея элчисига аккредитация муддати тўхтатилади. У энди Италиядан чиқиб кетиши керак»,— деган Альфано.
Сентябрь ойи бошида Шимолий Корея ўз тарихидаги энг йирик ядровий синовни ўтказганди ва минтақада навбатдаги инқирозни келтириб чиқарди. АҚШ Президенти Дональд Трамп 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши вақтида расмий Пёнгянгдан ракеталар учиришни бас қилишни талаб қилди. Трамп акс ҳолда АҚШ Шимолий Кореяни «йўқ қилиб юбориши» мумкинлиги билан таҳдид қилди. КХДРнинг ракета синовларини барча давлатлар қоралайди, аммо шимолликлар давлати ракета синовларини тўхтатиб, тинч музокаралар ўтказмаяпти.
Бундан аввалроқ Хитой ҳукумати шимолий кореяликларнинг мамлакат ҳудудидаги барча компанияларини ёпишга қарор қилганди.
Мавзуга оид
08:10 / 07.03.2026
Италияда қишки Паралимпия ўйинлари расман очилди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
09:33 / 23.02.2026
Веронада қишки Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди
21:31 / 20.02.2026