Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
Италияда ўзбекистонлик мутахассислар учун қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш имкониятлари яратилмоқда. Махсус ўқув дастурларини муваффақиятли якунлаган фуқаролар Италия фермер хўжаликларида меҳнат фаолиятини олиб бориши мумкин бўлади.
Фото: Дунё
Бу ҳақда Италиянинг Confagricoltura қишлоқ хўжалиги конфедерацияси вице-президенти Лука Бронделли ди Бронделло биринчи Тошкент халқаро миграция форуми доирасида маълум қилди.
Унинг айтишича, Италия томони Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Миграция агентлиги билан ҳамкорликни тобора кенгайтирмоқда.
“Ҳамкорликда амалга ошираётган дастуримиз Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларини тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу курсларни тугатган иштирокчилар Италиядаги фермер хўжаликларида ишлаш имконига эга бўлади”, — деди Лука Бронделло.
Унинг таъкидлашича, Италияда озиқ-овқат ва виночилик соҳаси жадал ривожланмоқда ва мамлакатга малакали кадрлар керак.
Шу муносабат билан Ўзбекистонда ёшларни янги технологиялар ва замонавий аграр ечимлар бўйича ўқитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Лойиҳа доирасида иштирокчилар итальян тилини ўрганмоқда ҳамда касбий тайёргарликдан ўтмоқда. Дастлаб трактор бошқаруви бўйича мутахассислар тайёрланиши режалаштирилган.
Бронделлонинг сўзларига кўра, замонавий тракторлар сунъий йўлдош тизимлари ва рақамли технологиялар билан ишлайдиган юқори технологик техникалар ҳисобланади. Шу боис, бўлажак мутахассислар Ўзбекистоннинг ўзидаёқ замонавий билим ва кўникмаларни эгалламоқда.
У, шунингдек, Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида бу соҳада муҳим келишув имзоланганини ҳам қайд этди.
Лука Бронделло Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати ва меҳнат миграциясини тизимли тарзда ривожлантираётганини юқори баҳолаб, бундай ҳамкорлик ҳар икки давлат учун фойдали эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:20 / 14.05.2026
Россияликлар учун Италия визаси олиш янада қийинлашди
16:30 / 13.05.2026
Ҳатто VIP тарифлар ҳам бўлган: Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси визаларни қандай пуллаган?
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
18:23 / 22.04.2026