12:16 / 02.10.2017
17564

Оғир атлетика вазн йўқотди. 10та давлат халқаро турнирлардан четлатилди

Фото: Ильнар Тухбатов / Коммерсантъ

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) допинг бўйича айбловлар туфайли Россия, Қозоғистон, Хитой, Беларусь, Озарбойжон, Арманистон, Туркия, Украина, Молдова ва Болгарияга нисбатан қатъий чоралар кўрди. Энди ушбу давлатлар спортчилари шу йилнинг ноябрида АҚШда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.

Юқорида номлари саналган давлатларнинг спортчилари 2008 ва 2012 йилги халқаро турнирлардаги иштироки учун ўтказилган допинг синовларидан ўта олмаган. Халқаро оғир атлетика федерацияси қўллаган жазо муддати бир йил учун амал қилади.

Болгарияга ушбу мамлакат федерацияси 2015 йилда қўлланган 500 минг долларлик жаримани тўламагани учун жазо берилган.

Эндиликда АҚШдаги жаҳон чемпионатида асосий етакчи КХДР бўлиб қолади, бу мамлакатдан 7 нафар спортчи (5 аёл ва 2 эркак) турнирда иштирок этади.

Top