22:00 / 03.10.2017
12576

Исроил Фаластин билан ярашиш шартини айтди

Фото: AFP 2017 / Stephane Mahe

Исроил ХАМАС ҳаракатининг жанговар қаноти тарқатиб юборилмаса ва Эрон билан алоқа узилмаса Фаластин билан ярашувни қабул қилмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху айтиб ўтди.

У биринчи маротаба Фаластиннинг рақобатчи ХАМАС ва ФАТҲ ҳаракатларининг ўн йилдан бери давом этаётган ўзаро зиддиятларни енгиш ва сиёсий тизимнинг бутлигини тиклашга уринишига изоҳ берди.    

"Исроил давлатини тан олинг, ХАМАСни тарқатиб юборинг, Эрон билан алоқаларни узинг", деб ўқиб берган Нетаньяху Фаластин раҳбариятига йўлланадиган талаблар рўйхатини. 

Исроилда террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилган ХАМАС 10 йилдан бери Ғазо секторида ҳукмронлик қилади. Сектор 2007 йилдаги тўнтарувдан кейин санкциялар шароитида, ташқи дунёдан узилган ҳолда, Исроил билан ҳарбий ихтилофлар ва ёмонлашаётган ижтимоий-иқтисодий вазият шароитида яшамоқда. ФАТҲ эса Ғарбий қирғоқни Фаластин миллий маъмурияти, жумладан халқаро тан олинган Рами Ҳамдуллоҳ бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси орқали назорат қилади.

Top