Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигидаги ҳарбий машқлар бошланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Фориш” тоғ дала ўқув майдонида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси Мудофаа вазирликлари ҳамкорлигида ўтказиладиган махсус тактик-ўқув машқларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари – Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор П. Эргашев, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги штаб бошлиғи ўринбосари генерал-майор Р. Миннекаев, икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирок этган тадбирда мазкур машқлар мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги вазифа ва мақсадларни амалга ошириш, шунингдек, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, халқаро терроризм, экстремизм каби глобал таҳдидларга қарши курашиш ҳақида сўз борди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлашда ўзининг қатъий позициясига эга эканлигини эътироф этдилар. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг концерт дастури намойиш қилинди.
Шу куни Россия Федерацияси ҳарбийлари учун қурол-яроғ ва ҳарбий техника намойиши бўлиб ўтди.
Икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида мини-футбол, волейбол, арқон тортиш, армрестлинг каби спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Баҳслар дўстона ва самимий руҳда кечди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024