Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, навбат кутиш вақти икки-уч суткагача етиши мумкин. Ҳайдовчилар чегарадан тезроқ ўтиш учун 10 минг рубл атрофида пул тўлаш талаб қилинаётганини айтишган.
Қозоғистон-Россия чегарасида юзлаб автомобиллар тирбандликда қолди, деб хабар берди Shot.
Хабар қилинишича, тирбандлик Ақтўбе ва Оренбург ўртасида жойлашган чегара ўтказиш пунктида юзага келган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, навбат кутиш вақти икки-уч суткагача етиши мумкин. Ҳайдовчилар чегарадан тезроқ ўтиш учун 10 минг рубл атрофида пул тўлаш талаб қилинаётганини айтишган.
Қайд этилишича, энг узоқ текширувлар Ўзбекистон ва Қирғизистондан келаётган юк машиналарига нисбатан амалга оширилмоқда.
“Ақтўбе вилоятидаги «Жайсан» автомобил ўтказиш пунктида Қозоғистон ва Россия чегарасида юзага келган юк автомобиллари навбати қўшни томоннинг транспорт воситаларини қабул қилиш суръати пасайгани билан боғлиқ.
Ўтказиш пунктлари ўртасидаги номутаносиблик муаммонинг сабабларидан биттаси ҳисобланади: “Жайсан” автомобил ўтказиш пунктида 4 та ҳаракат йўлаги фаолият кўрсатмоқда, қўшни “Сагарчин” ўтказиш пунктида эса 2 та ҳаракат йўлаги ишламоқда”, деб маълум қилган Қозоғистон молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати.
Мавзуга оид
10:31
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
08:46
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026