Жаҳон | 07:48 / 05.10.2017
7488
1 дақиқада ўқилади

ФҚБ Лас-Вегасдаги отишмани террорчилик билан боғламаяпти

Фото: AP / John Locher

АҚШнинг Федерал қидирувлар бюроси 58 кишининг ҳаётини олиб кетган Лас-Вегасдаги отишмани террорчилик билан боғламаяпти. Бу ҳақда ФҚБ вакили журналистларга маълум қилди.

"Биз ушбу ишни террорчилик билан боғловчи ҳеч қандай далил топа олмадик, бироқ биз олдиндан ҳеч нарсани истисно қилмаймиз", деб айтган ФҚБ вакили.

2 октябрга ўтар кечаси лас-вегаслик Стивен Пэддок 58 кишини ўлдириб, 500 дан кўпроқ кишига жароҳат етказгач, ўзини отиб ташлаган. Жиноятчи меҳмонхонанинг 32-қаватидан туриб кантри-мусиқа концертига йиғилган 12 минглик оломонга қарата автоматик милтиқлардан ўқ узган. Меҳмонхонада воқеадан кейин 23 та ствол аниқланган. Жиноятчининг уйи ва меҳмонхонадаги хонадан топилган ўқотар қуролнинг миқдори 47тани ташкил қилган. Бу воқеа АҚШ тарихида ўқотар қурол қўлланган ҳолда содир этилган, энг кўп қурбонга олиб келган қотиллик бўлди.  

Мавзуга оид