Спорт | 08:12 / 05.08.2025
3790
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧдаги рақиблари декабрда Лас-Вегасда аниқланади

Шу йилнинг 5 декабр куни Лас-Вегасда (АҚШ) футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, Канада ва Мексиканинг аризалари рад этилганидан кейин турнир раҳбарияти Лас-Вегасни танлаган.

Қуръа ташлаш маросими ўтказиладиган жой 54 минг квадрат метрлик улкан экран билан жиҳозланган ва салкам 17,5 минг томошабинни ўзида сиғдира оладиган "Сфера" кўнгилочар мажмуаси бўлиши кутиляпти.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади. Мундиал 2026 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Бўлажак турнир 48 та терма жамоа иштирокидаги илк жаҳон чемпионати сифатида тарихга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид