Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органлари ходимлари намунали кўрсаткичлар учун мукофотланади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2017 йилдаги 727-сон қарори билан ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари тўлаш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилмоқда.
Махсус малака даражалари тергов бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, суриштирувчилар, терговчилар, суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлинмалари ходимлари, тергов фаолиятини ташкиллаштириш бўлинмалари ходимлари, ахборот-таҳлил бўлинмалари ходимлари, кадрлар бўлинмалари ходимларига берилади.
Махсус малака даражаси мезонлар асосида 100 балли баҳолаш тизими бўйича белгиланади. Улар учун қўшимча устамалар ўрнатилган.

Бундан ташқари, қуйидагилар учун бир марталик пул мукофоти кўзда тутилган:
• оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали тергов қилганлик учун — 4 ЭКИҲ;
• оғир жиноятларни намунали фош этганлик учун — 6 ЭКИҲ;
• ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик учун — 8 ЭКИҲ.
Мавзуга оид
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
20:09 / 03.03.2026