02:39 / 07.10.2017
16878

Туркия ўз майдонида енгилди ва ЖЧ-2018 йўлланмасидан амалда маҳрум бўлди

Фото: Anadolu

2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш босқичининг I гуруҳида пешқадамлик қилаётган Исландия Туркия майдонига сафар қилди. Учрашув меҳмонлар 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 32-дақиқасида Гудмундссон ҳисобни очган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтгач, Бьярнасон ҳисобни оширди. Ўйиндаги сўнгги гол 49-дақиқада Арнасон томонидан киритилди. 

Гуруҳ аутсайдери Косово ўз майдонида Украина қабул қилиб, навбатдаги мағлубиятга учради. 60-дақиқада мезбонлар футболчиси Пакярада автогол муаллифига айланган бўлса, 87-дақиқада Ярмоленко ишончли ғалабани таъминлади. 

Гуруҳ пешқадамига даъвогарлардан бири Хорватия терма жамоаси ўз майдонида кутилмаганда Финляндия билан дуранг ўйнаб, ўзининг жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятларини тушириб юборди. 

1:1 ҳисобида якунлан ўйинда мезбонлар таркибида Манжукич 57-дақиқада гол киритган бўлса, меҳмонлар ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Сойрининг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштира олди. 

I гуруҳи

Туркия – Исландия 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 32 Гудмундссон, 0:2 – 39 Бьярнасон, 0:3 – 49 Арнасон.
Туркия – Бабаджан, Сеюнджю, Эркин, Айхан, Шахин (Туфан, 46), Белезоглу (Малли, 78), Озъякуп, Топал, Туран (Мор, 60), Йылмаз, Тосун.
Исландия – Халльдоурссон, Сигурдссон, Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Гудмундссон (Скуласон, 82), Гуннарссон (Ингасон, 65), Сигурдссон, Бьярнасон, Бедварссон, Финнбогасон (Скуласон, 78).
Огоҳлантиришлар: Гудмундссон (16), Сеюнджю (40), Туран (45), Эркин (79).

Косово – Украина 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 60, автогол Пакярада, 0:2 – 87 Ярмоленко.
Косово – Уйкани, Ррахмани, Войвода, Пакярада, Яшаница, Мусоли (Кастрати, 83), Халими, Рашица, Крюэзю (Рашани, 53), Целина, Мурики (Нухиу, 70).
Украина – Пятов, Хачериди, Ордец, Матвиенко, Караваев, Ротань (Степаненко, 63), Сидорчук, Коноплянка (Буяльский, 88), Гармаш, Ярмоленко, Кравец (Марлос, 46).
Огоҳлантиришлар: Кравец (42), Крюэзю (45), Ордец (55), Халими (86).

Хорватия – Финляндия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 57 Манжукич, 1:1 – 90 Сойри.
Хорватия – Субашич, Митрович, Вида, Врсалько, Пиварич, Брозович (Рог, 54), Модрич, Ракитич, Перишич, Манжукич (Пашалич, 86), Крамарич (Чоп, 81).
Финляндия – Градецки, Араюури, Ояла, Мойсандер, Гранлунд, Спарв, Хетемай (Сойри, 80), Хямяляйнен, Шюллер (Пукки, 69), Скрабб, Похьянпало.
Огоҳлантиришлар: Хетемай (75), Рог (89).

Top