Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Зенит» спорт директори вафот этди
Россиянинг «Зенит» клуби спорт директори Константин Сарсания 49 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Спорт Бизнес Online» нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Сарсания икки кун муқаддам шифохонага ётқизилганди. Дастлабки маълумотларга кўра функционернинг тромби узилиб қон томирига тиқилиб қолиши кузатилган.
Сарсания «Зенит»га жорий йилнинг майида қайтганди. Бунгача у 2006 йилда спорт директори лавозимида ишлаган бўлса, 2008 йилдан у жамоа президентининг трансфер ва селекция ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. 2010 йилдан бошлаб эса РФИ президентининг спорт ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаганди. 2013 йилдан 2017 йилга қадар Сарсания «Атлантас» жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаганди.
Мавзуга оид
14:48 / 12.02.2021
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон миллий жамоаси «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
14:06 / 24.01.2021
Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
00:53 / 06.07.2020
«Зенит» меҳмонда «Краснодар»ни енгиб, Россия чемпиони бўлди. Озмунда дубль
01:16 / 22.01.2020